Москва вилояти мусулмонлари марказлаштирилган тузилмага бирлашдилар

0
217

Россия мусулмонлари диний жамияти йиғилиши қарорига кўра Москва вилояти мусулмонлар Москва вилояти Муҳтасиблигига бирлашди. Бу ҳақда Islam Today нашри хабар бермоқда. Янги таркибга 21 та маҳаллий диний ташкилотлар киради.

Россия мусулмонлари диний жамияти раҳбари Албир Крганов бўлиб ўтган йиғилиш якунлари бўйича ТАСС ахборот агентлигига берган интервюсида янги ташкилотнинг мақсадлари мусулмон жамоаларининг фаолиятини мувофиқлаштириш, бошқа динлар билан алоқаларни ривожлантириш, шунингдек, таълим, масжидлар қурилиши ва диний маканларни ташкил қилиш бўйича давлат тузилмалари билан ҳамкорлик қилиш эканлигини билдирди.

“Имом-хатиблар маърифий Исломни ҳимоя қилиш бўйича қатъий садоқатларини эълон қилишди”, – дея қўшимча қилди Крганов.

Йиғилишда Муҳтасиблик раиси лавозимига Тимур Шамсутдинов сайланган бўлса, Довуд Муҳуддинов эса имом-муҳтасиблик вазифасига сайланди.

Мулоҳаза билдириш

Изоҳингизни қолдиринг!
Илтимос, бу ерга исмингизни киритинг