2017 йилда Ўзбекистонда диний сохада амалга оширилган ислоҳотлар солномаси

0
127

Якунига етиб бораётган йил мамлакатимизда барча йўналишларда бўлгани каби диний-маърифий сохада ҳам янгиликлар, ислоҳотларга бой йил бўлди. Жаҳолатга қарши маърифат билан курашиш, ислом маърифатини таратиш, аждодларимизнинг бой маънавий меросини янада чуқур ўрганиш йўлида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев бошчилигида кўплаб эзгу ташаббуслар, хайрли лойиҳаларга қўл урилди. Muslim.uz ҳамкорлигида биз 2017 йилда Ўзбекистонда амалга оширилган диний сохадаги асосий ислоҳотларнинг солномасини эълон қиламиз:

  1. 20 январ. Ўзбекистон ҳаж делегацияси Макка шаҳрида Ҳаж вазирлиги Муассаса раҳбари Ториқ ал-Инқавий билан учрашди. Ториқ ал-Инқавий Ўзбекистон ишчи гуруҳининг фаолиятига юқори баҳо берди. Ўзбекистоннинг 7200 кишилик янги ҳаж квотаси бўйича баённома имзоланди.
  2. 14 феврал. Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Имом Термизий халқаро илмий-тадқиқот марказини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори эълон қилинди.
  3. 26 феврал. Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Қашқадарё вилоятида  “Абул Муъин ан-Насафий” зиёратгоҳида қайта қурилиш ишларининг бориши билан танишди.
  4. 10 март. Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Бухоро вилоятида Баҳоуддин Нақшбанд меъморий мажмуасини зиёрат қилиб, мажмуани янада обод масканга айлантириш юзасидан кўрсатмалар берди.
  5. 28 март. Ислом дини ривожига улкан ҳисса қўшган буюк аллома, ватандошимиз Абу Исо Термизий (Имом Термизий) ва термизий алломаларнинг 14 номланишдаги адабиётлар  ҳозирга қадар тадқиқ этилгани ва чоп этилгани эълон қилинди.
  6. 21 апрел. Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Тошкент шаҳридаги “Имом ат-Термизий” жоме масжидига ташриф буюриб, жоме масжидни тубдан қайта қуриш, атрофларини гўзал масканга айлантириш юзасидан кўрсатма ва топшириқлар берди.
  7. 4-10 май кунлари Ўзбекистон мусулмонлари идораси вакилларидан иборат делегация Россиянинг Санкт-Петербург шаҳрида бўлиб, диний сохада ўзаро алоқаларни мустаҳкамлаш, экстремизм, терроризмга қарши курашишда ўзаро ҳамкорликни амалга ошириш масалаларини муҳокама қилдилар ҳамда меҳнат муҳожирлари, маҳаллий аҳоли ва турли ташкилотларда маърифий учрашувларда иштирок этдилар.
  8. 24 май. ISESCO Бош директори ва Тошкент ислом университети ўртасида университет таркибида “Ислом цивилизациясини ўрганиш ISESCO” кафедрасини ташкил этиш юзасидан англашув Меморандуми имзоланди.
  9. 21 май. Ўзбекистон билан Ислом тараққиёт банки ўртасида Имом Бухорий номидаги халқаро тадқиқот марказини ташкил қилиш бўйича Англашув меморандуми имзоланди.
  10. 26 май. Россия мусулмонлари диний жамияти таклифига биноан, 7 нафар Қуръон қорилари Рамазон ойида таровиҳ  намозларини ўқиб бериш учун Россия Федерациясига жўнаб кетди.
  11. 26 май. Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Тошкент шаҳридаги “Сузук ота” жоме масжидига ташриф буюриб, мақбара ва масжидни реконструкция қилиш, атрофини ободонлаштириш бўйича топшириқлар берди.
  12. 30 май. 2018 йилдан 10 минг нафар юртдошимиз Умра зиёратини адо этиши эълон қилинди.
  13. 15 июнь. Тошкент шаҳрида “Ижтимоий-маънавий муҳит барқарорликни таъминлаш, муқаддас динимиз софлигини асраш – давр талаби” мавзусида республика анжумани ўтказилди.
  14. 23 июн. Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузурида Ўзбекистондаги Ислом маданияти марказини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори эълон қилинди.
  15. 10-13 июл кунлари Дин ишлари бўйича Ўзбекистон делегацияси Озарбайжон Республикаси Президенти Илҳом Алиев қабулида бўлдилар.
  16. 22 август. Ўзбекистон Президентининг 2017 йил 4 апрелдаги “Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларини рағбатлантириш тўғрисида”ги Фармонига мувофиқ 73 нафар уруш қатнашчилари, меҳнат фахрийлари ва нуронийлар ҳаж зиёратига жўнатилдилар.
  17. 1 сентябр. Давлатимиз раҳбари Ҳазрати Имом (Хастимом) мажмуасида бўлиб, бу жойда барпо этилаётган Ислом цивилазияси маркази лойиҳаси билан танишди.
  18. 6 сентябр. Бухоро вилоятида олий диний таълим йўналишидаги “Мир Араб” олий мадрасаси очилди.
  19. 10 сентябр. Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Ислом ҳамкорлиги ташкилот (ИҲТ)нинг фан ва технология бўйича саммитида иштирок этди. Давлатимиз раҳбари ислом оламидаги илмий ютуқлар учун ИҲТ мукофотини жорий этиш таклифини билдирди.
  20. 2-5 сентябр кунлари Татаристон Республикасининг Қозон шаҳрида “Буюк ипак йўли – маънавият йўли. Бунёдкорлик. Интеграция” мавзусида II-Халқаро илмий-амалий анжуманда Ўзбекистон делегацияси иштирок этди.
  21. 19 сентябр. Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеясининг 72-сессиясида нутқ сўзлади.
  22. 30 сентябр. Тошкент ислом институти Махсус сиртқи бўлимига қабул эълон қилинди.
  23. 4 октябр. Халқаро Пресс-клубда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг АҚШга тарихий ташрифи якунлари туркумидан “Бағрикенг ислом: тинчлик ва эзгулик дини” мавзуидаги анжуман бўлиб ўтди.
  24. 4 октябр. Ўзбекистонга БМТ Инсон ҳуқуқлари бўйича кенгашининг дин ва эътиқод эркинлиги масаласи бўйича махсус маърузачиси Аҳмад Шаҳид ташриф буюрди.
  25. 9 октябр. Ўзбекистон мусулмонлари идорасида Франция Ташқи ишлар вазирлигининг дин ишлари бўйича маслаҳатчиси Жан Кристоф Посель билан учрашув бўлиб ўтди.
  26. 17 октябр. Мамлакатимизга амалий ташриф билан келган Чеченистон Республикаси раҳбари Рамзан Қодиров юртимиздаги тарихий қадамжолар, зиёрат қилди. Унга Мир Араб Олий  мадрасасининг  фахрий  талабаси ёрлиғи топширилди.
  27. 18 октябр. Тошкентда “Ислом ҳамжиҳатлиги: Ўзбекистон ва Озарбайжон мисолида” мавзуида халқаро илмий-амалий конференция бўлиб ўтди.
  28. 8 ноябр. Самарқанд вилоятида “Ҳадис” ва “Калом” илмий мактаблари фаолият бошлади.
  29. 10 ноябр. Қашқадарё вилоятида “Ақида” илми мактабининг очилиш маросими бўлиб ўтди.
  30. 13 ноябр. Бухоро вилоятида Баҳоуддин Нақшбанд тасаввуф илмий мактаби фаолият бошлади.
  31. 14 ноябр. Фарғонада Ислом ҳуқуқи мактаби очилди.
  32. 15 ноябр. Андижон шаҳрида “Ислом – тинчлик ва эзгулик дини” мавзуида диний соҳа ходимларининг Республика анжумани бўлиб ўтди.
  33. 13 ноябр. Диний таълим муассасаларида “Қуръони карим ва тажвид” ҳамда “Араб тили” фанлари бўйича пуллик ўқув курслари ташкил этилиши маълум қилинди.
  34. 3 декабр. Ўзбекистондаги Ислом цивилизация маркази, Имом Бухорий халқаро илмий тадқиқот маркази, Тошкент ислом университети ва Оксфорд ислом тадқиқотлар маркази ўртасида ҳамкорлик қилиш меморандуми имзоланди.
  35. 15 декабр. Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Ислом академиясини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида” ги қарори эълон қилинди.
  36. 16 декабр. Ўзбекистон Республикаси Президенти Нукус шаҳрида янгидан қуриб битказилган «Имом эшон Муҳаммад» жоме масжидига ташриф буюрди.
  37. 21-22 декабр кунлари Ўзбекистон делегацияси Озарбайжон пойтахти Боку шаҳрида “2017 йил – Ислом ҳамжиҳатлиги йили: динлараро ва маданиятлараро мулоқот” номли халқаро анжуманда иштирок этди.
  38. 22 декабр. Ўзбекистон Республикаси Президенти ташаббуси билан барча иштирок этиши мумкин бўлган Қуръони карим қироати мусобақаси ўтказилиши эълон қилинди.

Мулоҳаза билдириш

Изоҳингизни қолдиринг!
Илтимос, бу ерга исмингизни киритинг