Рим Папаси Фаластин давлатини тузишга чақирди

0
402

Рим Папаси Франциск ўзининг Рождество мурожаатида Фаластин-Исроил муаммосини икки давлат принципига таянган ҳолда бартараф этишга чақирди ва халқаро ҳамжамиятнинг Қуддусни Исроил пойтахти деб билгани учун АҚШга ўтказаётган босимига қўшилди, деб хабар бермоқда info.islom.uz

Ватиканда ўн минглаб католиклар олдида сўзга чиққан понтифик ўзининг Рождество мурожаатида исроилликлар ва фаластинликлар ўртасидаги зиддиятдан Яқин Шарқдаги болалар азоб чекаётганини айтди.

«Келинглар, дуо қилайлик: томонлар музокараларни тиклашга ўзларида ирода топсинлар ва икки давлатнинг тинч-тотув яшаши учун умумий қарорга келсинлар ҳамда халқаро тан олинадиган чегараларга эга давлатларни тузсинлар», – деди 81 ёшли Франциск, деб хабар беради Al Jazeera.

«Бизнинг дунёда урушлар шамоли эсмоқда ва эскирган тараққиёт модели инсоний, ижтимоий ва экологик таназзулга олиб келмоқда».

Таъкидлаш жоиз, Фаластин-Исроил масаласидан ташқари понтифик Шимолий Корея ядро дастурига ҳам тўхталиб ўтди.

Таранглик кучайган даврда Ғарбий қирғоқда ва Ғазода Исроил ҳарбийлари томонидан 6 декабр куни камида 15 та фаластинлик ўлдирилган.

Мулоҳаза билдириш

Изоҳингизни қолдиринг!
Илтимос, бу ерга исмингизни киритинг