Аллоҳга етишишнинг йўли

0
380

Ҳазрат Жунайд Бағдодий раҳматуллоҳи алайҳ айтадилар: Аллоҳнинг йўлида юришлик учун шу нарса зарурки, бир қўлда Аллоҳнинг китоби бўлсин ва иккинчи қўлда Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг суннатлари бўлсин. Бу иккиси орқали банда Аллоҳга етиша олади.
Боязид Бистомий раҳматуллоҳи алайҳ айтадилар:
الطرق إلى الله بعدد أنفاس الخلائق
Яъни: “Аллоҳга етишишнинг йўллари халойиқнинг нафаслари ададичадир“. Бироқ, Аллоҳга етишишнинг барча эшиклари ёпилгандир. Фақатгина бир эшик очиқдир ва у Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга эргашишлик эшигидир. Яъни, кимки Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга эргашса, айнан ўша Аллоҳга етишади.

Ҳазрат Мавлоно Шоҳ Фазлурроҳман раҳматуллоҳи алайҳ айтадилар: Келинг, биз сизга бир ноёб усулни айтиб берайлик. У шуки, биз нима иш қилсак ҳам, унда суннатга диққат қилайлик. Масалан, Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг суннатлари деб билиб, қачонки, таом есак, у ҳолда чўккалаб ўтириб ёки бир оёқни кўтариб (тиззани букиб) ейлик. Худди шундоқ ухлаш учун ётсак, ўнг ёнгбош тарафга қараб ётайлик, бу Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг суннатларидир. Айни шундай ҳар ишни қалбда бу Аллоҳнинг Ҳабибининг суннати деб ҳозир қилиб қилайлик. Бир неча кун шундай қилиб олсин, шунда у комил валий бўлиб кетишига, мен масъулман. فاتبعوني
Бас, менга эргашинг“нинг маъноси айнан шудир.

(Манбалар асосида “Ҳазрати Али” жоме масжиди имом ноиби Абдулқаййум Комил таржимаси)

Мулоҳаза билдириш

Изоҳингизни қолдиринг!
Илтимос, бу ерга исмингизни киритинг