Татаристонлик мусулмонлар алкоголга қарши курашнинг ажойиб услубини ўйлаб топдилар

0
697
Фото: http://islam-today.ru

Татаристоннинг Сабинский туманидаги мусулмонлар спиртли ичимликлар билан курашишнинг ўзига хос усулини топдилар.

“IslamNews” ахборот агентлигининг хабар беришича, туман марказида спиртли ичимликлар ва тамаки маҳсулотларини сотиб олиш мумкин бўлган “Ҳаром” дўкони очилди.

Туман ҳокимияти аҳолининг таклифларини инобатга олган ҳолда, бундай қадам ташлади. Эндиликда туман маркази ва энг яқин қишлоқ аҳолиси фақат бу ердангина ҳаром маҳсулотларни сотиб олишлари мумкин. Фаолларнинг айтишларича, кўпчилик маҳаллий аҳоли бу номдаги дўконга кириб спиртли ичимликлар сотиб олишга уялмоқдалар.

Мулоҳаза билдириш

Изоҳингизни қолдиринг!
Илтимос, бу ерга исмингизни киритинг