Қадар фақат Аллоҳдан!

0
439

Хаётий воқеани бир танишимдан эшитиб қолдим. Янги оила қурган бир ёшгина келинчак неча йиллар деганда хомиладор бўлади. Фарзанд кўриш унга ушалмас орзудек бўлиб қолганди. Аммо яратган зот бу оилага фарзанд кўриш бахтига муяссар қилди. Шифокордан фаразандли бўласиз деганда ўзида йўқ бахтиёр эди. Чунки тўй бўлганига бир йил тўлар-тўлмас қачон фарзандли бўласиз деган саволларга жавоб топиш қийин эди-да.

Келинчак бир куни тушида нохуш холатни кўради. Ва бу туш хақида овсинига айтади. Овсини ҳам ўйлаб ўтирмай,  фалончи фолбинга борсангиз тушингизни таъбирини айтиб беради дейди. Бечора келинни халовати йўқолади. Турса ҳам, ўтирса ҳам ёмон тушнинг оқибати келажакда туғиладиган фарзандига таъсир қилмасмикан деган уйлар унга тинчлик бермасди. Нима бўлса бўлди деб овсини айтган фолбинга боришни қасд қилди. Мана шу ерда келинчак жуда катта хатога йўл қўйди. Аслида фолбинга бориш-бормасликни қолаверса туш ҳақида турмуш ўртоғидан сўраши керак эмасмиди. Нима бўлганда ҳам у ўша фолбинни олдига борди. Фолбин ҳам довдираб турган мижоздан яхшигина ақча ишлаб олишни тушуниб етди. Ва ўз махоратини ишга солди. Келинчакка ҳар-ҳил бўлмағур нарсаларни гапиргани майли-ку, бироқ фарзандингиз ўлик туғилади дегани ошиб тушди. Бечора келинчакни қандай холга тушганини ўзи ва худо билди. Кечаси билан мижжа қоқмай чиққан келинчак эртасига расмий масжид имом-хатиби олдига бориб, фолбинни айтгани ҳақида сўради. Домла фарзандим ўлик туғиладими деб йиғлаб юборди. Имом-хатиб ўша аёлга фолбинга боришни оқибати ҳақида тушунтириб, қуйидаги хадисни айтиб берди. Абу Ҳурайрадан (розийаллоҳу анҳу), Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: «Кимки башоратгўй ёки фолбиннинг олдига бориб, айтаётган гапини рост деб билса, у шубҳасиз, Муҳаммадга тушган нарсага куфр келтирибди» (Абу Довуд, Насоий, Ибн Можа). Энди деди, имом домла аёлга юзланиб, дунёга келадиган фарзандингизни ўлик ёки тирик туғилиши фақат Аллоҳ таолога маълум бўлган ишдир. Фолбин Худо эмас. Фақат жинлардан баъзи нарсаларни билиб, бўрттириб гапиришни билади халос. Бу хақда Оиша розийаллоҳу анҳо айтдилар: «Одамлар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан фолбинлар ҳақида сўрашди. У зот розийаллоҳу анҳо: «Улар ҳақ эмаслар», дедилар. Улар: «Ё Расулуллоҳ, улар гоҳида шундай гапларни айтадиларки, у ҳақ бўлиб чиқади», дейишди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Бу ҳақ калимани жин ўғирлаб (ўғринча билиб) олади-да уни дўсти (фолбин)нинг қулоғига қуяди. Фолбинлар эса унга юзта ёлғонни аралаштириб юборадилар», дедилар» (Муттафақун алайҳ).

Имом-хатибнинг сўзларидан кўнгли хотиржам бўлган аёл  хурсанд бўлиб уйига қайтиб кетди. Маълум вақт ўтгандан кейин ўша аёл яна имом домланинг олдига келди. Сизнинг айтган гапларингиз тўғри экан, келажакни билиш фақат Аллоҳ таолони илми эканига иқрор бўлдим. Тўрт мучаси соғлом ўғил фарзанд кўрдим, мумкин бўлса фарзандим хаққига дуо қилиб қўйсангиз. Ўша фолбинни гапига ишонганимда мени ва фарзандимни аҳволи не кечарди. Худони ўзи бир асради. Менга ўхшаб алданиб юрган қанчадан қанча инсонларга мурожатим фолбинни гапига ишонманг, чунки у худо эмас.

     М.Абдусаитов
Бўстонлиқ тумани “Дониёр бин Озод” жоме масжиди имом ноиби

Мулоҳаза билдириш

Изоҳингизни қолдиринг!
Илтимос, бу ерга исмингизни киритинг