«Ислом» журнали муҳаррири Айна Гамзатова Россия президентлигига сайловда иштирок этиши мумкин

0
807
Фото: «Islam.ru»

Махачқалъада 30 декабрь, шанба куни Доғистон муфтийси Аҳмад Абдуллаевнинг турмуш ўртоғи, ёзувчи ва журналист Айна Гамзатовани Россия президентлигига номзод сифатида илгари сурилишини қўллаб-қувватловчи сайловчилар гуруҳи йиғилиши ўтказилади. Бу ҳақда «Интерфакс» манбасига таяниб daryo.uz хабар бермоқда

46 ёшли Гамзатова Россиядаги йирик мусулмон ахборот холдингини бошқаради, «Ислом» журнали бош муҳаррири, «Йўл» хайрия фонди таъсисчиларидан бири. Ваҳҳобийларга нисбатан тоқатсизлиги билан танилган: улар 1998 йилда биринчи эри, Доғистон муфтийси Саидмуҳаммад Абубакаровни ўлдирганди.

5 январга қадар Айна Гамзатова номзодининг илгари сурилиши билан боғлиқ барча зарур ҳужжатлар Россия Марказий сайлов комиссиясига тақдим этилиши кўзда тутилган.

Экспертлар Гамзатова сайловда иштирок этган тақдирда, ўзи ва турмуш ўртоғининг мусулмон жамоасидаги обрўсини эътиборга олган ҳолда, камида 2 миллион овоз тўплаши мумкинлигини билдирмоқда.

Мулоҳаза билдириш

Изоҳингизни қолдиринг!
Илтимос, бу ерга исмингизни киритинг