Отинойилар Меҳр-мурувват Пансионати қариялари холидан хабар олдилар

0
378

Динимиз бизларни яхшиликка чорлайди, ўзгаларга яхшилик қилишга даъват этади. Аслида, яхшилик қилиш, ўзгаларга манфаат етказиб яшаш мўмин кишининг ажралмас ва энг асосий сифатидан биридир.

Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳу Пайғамбаримиз солаллоҳу алайҳи васалламдан ривоят қиладилар: Ул зот солаллоҳу алайҳи васаллам:“Инсонларнинг ичида Аллоҳ таолога энг севимлиси инсонларга кўпроқ нафи тегадиганидир. Амалларнинг ичида Аллоҳ таолога энг севимлиси мусулмоннинг қалбига ҳурсандлик киритиш ёки ундан бирор ташвишни кетказиш ёки унинг қарзини ёпиш ёки ундан очликни қувиш..дедилар(Имом Бухорий ривояти)

Ана шундай саодатли амал йўлида отинойиларимиз ҳам ўз имконлари қадар ҳаракат қилмоқдалар. Миробод тумани бош отинойиси Каромат Тиллаева Олмазор туманидаги Меҳр-мурувват Пансионати қариялари холидан хабар олиб, Тошкент шаҳридаги отинойилар томонидан ажратилган хайрияларни топширди.

Мулоҳаза билдириш

Изоҳингизни қолдиринг!
Илтимос, бу ерга исмингизни киритинг