Ислом олами яна бир жудоликка учради

0
536

2017 йил 20 декабр куни чоршанба субҳида улуғ аллома, муҳаққиқ, муҳаддис, доктор Муҳаммад Мустафо Аъзамий Ҳиндий вафот этдилар.

Шайх Муҳаммад Мустафо Аъзамий 1929 йили Ҳиндистоннинг шимолида таваллуд топганлар. 1951 йили Девбанддаги Дорул-улумни тамомлаганлар. Бу зот Аллома Ҳусайн Аҳмад Маданийдан таҳсил олганлар. Кейин илм таҳсилини Азҳар дорилфунунида давом эттирганлар. Қатардаги Дорул Кутубга мудир бўлганлар. Маккаи Мукаррамада ва Риёзда Шариат куллиясида ҳадис илмидан дарс берганлар.
Шайх Аъзамий «Саҳиҳи Ибн Хузайма», «Сунани Ибн Можа», «Илал Алий Ибн Маданий», «Тамйиз Имом Муслим», «Мағозий Росулиллаҳ Урва ибн Зубайр», «Муватто Молик ривояти Лайс» каби китобларга таҳқиқ ёзганлар.

Бундан ташқари, у зот мусташриқлар ва суннатда шубҳаланганларга жуда кучли раддия ўлароқ бир қанча китоблар таълиф этган эдилар, жумладан, «Тарихи тадвинил Қуръан» (Қуръонни тадвин қилиш тарихи), «Манҳажин-нақди индал муҳаддисин: наъатуҳу ва тарихуҳу», «Куттабун Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам», «Диросаату фил ҳадисин-Набиййи ва тарихуҳу», «Компьютер ва ундан набавий суннат хизматида фойдаланиш» каби китобларнинг муаллифи эдилар.
Аллоҳ таоло шайх Аъзамий ҳазратларини Ўз раҳматига, мағфиратига олсин, барча солиҳ амалларини, садақаи жорияларини, илм йўлидаги риёзатлари ва хизматларини ҳусни қабул айлаб, олими боамалларга ваъда қилган ажру мукофотларини ато этсин!

Манба: info.islom.uz

Мулоҳаза билдириш

Изоҳингизни қолдиринг!
Илтимос, бу ерга исмингизни киритинг