Ҳиндуий раҳнамо мусулмонларга масжид учун ер берди

0
412

Ҳиндистоннинг Карнатака штатида яшовчи ҳиндуий (индуист) раҳнамо мамлакатдаги ҳиндуий кўпчилик ҳамда мусулмон озчилик ўртасидаги муносабатларни яхшилаш йўлида ажойиб намуна кўрсатди.

Дакшина Каннада округидаги ҳиндуийлик эҳромнинг бошлиғи Мохан Рай ўз мулкидан 12 сотих ерни шу ердаги масжидни кенгайтириш учун бериши ҳақида эълон қилди, деб хабар тарқатди IslamNews сайти Money Control нашрига таяниб.

Масжид ҳовлиси бадавлат ҳиндуий раҳнамонинг ерларига қўшни жойлашган. У тобора ортиб бораётган мусулмон жамоатининг эҳтиёжларини билган ҳолда қўшниларига ўз мулкидан бир қисмини тортиқ қилди.

«Турли дин вакиллари бўлсак-да, Худо битта ва ягона. Биз диний мансубликка кўра камситишларга йўл қўймаслигимиз керак. Худо менга сўраганларимнинг ҳаммасини берди ва мен мулкимдан бир қисмини масжидга совға қиляпман», – деб ўз қарорини шарҳлади Рай.

Масжид имоми Ҳусайн Даримий, ўз навбатида, ҳиндуий раҳнамога миннатдорчилик билдирди ва мусулмонлар ҳамда индуистлар ўртасидаги дўстона алоқалар Ҳиндистон учун жуда муҳимлигини таъкидлади.

Манба:info.islom.uz

Мулоҳаза билдириш

Изоҳингизни қолдиринг!
Илтимос, бу ерга исмингизни киритинг