ИҲТнинг навбатдан ташқари мажлисида Қуддус масаласи муҳокама қилинади

0
382

Бугун ИҲТнинг навбатдан ташқари мажлиси режалаштирилган.

Ислом ҳамкорлик ташкилоти (ИҲТ) Туркияда навбатдан ташқари йиғилиб, АҚШ президенти Дональд Трампнинг Исроил пойтахти дея Қуддусни тан олиши ҳақидаги қарорини муҳокама қилади.

13 декабрга режалаштирилган мажлис доирасида Туркия президенти Ражаб Тойиб Эрдўғон Ислом давлатлари раҳбарлари билан учрашади ва бу масала юзасидан қўйилиши лозим бўлган қадамларни муҳокама қилади.

Мажлисдан сўнг якуний баёнот эълон қилинади.

Мажлисда 48 давлат вакиллари иштирок этади. 16 мамлакатдан давлат раҳбарлари ташриф буюради (Афғонистон, Озарбайжон, Бангладеш, Индонезия, Фаластин, Гвинея, Эрон, Қатар, Қувайт, Ливия, Ливан, Сомали, Судан, Того, Иордания ва Яман). Жибути, Малайзия ва Покистондан бош вазирлар келадилар. Комор оролларидан давлат котиби, Уммондан бош вазир ўринбосари, Қозоғистон ва Ўзбекистондан эса парламент воизлари иштирок этиши кутилмоқда.

ИҲТда кузатувчи мақомига эга Шимолий Кипр турк республикасидан президент Мустафо Оқинжа иштирок этади. Тадбирнинг фахрий меҳмони сифатида Венесуэладан президент Николас Мадуро келади.

Мулоҳаза билдириш

Изоҳингизни қолдиринг!
Илтимос, бу ерга исмингизни киритинг