БАА Марсда қулупнай ва хурмозорларни етиштирмоқчи

0
391
Марс. Hi-News.ru

Бирлашган Араб Амирликлари мутахассислари Марс сайёрасида боғ барпо этишни ва у ерда қулупнай, хурмо, помидор етиштиришни режалаштирмоқда. 

Мамлакат космик агентлигининг стратегик режалаштириш бошлиғи Рашид ал-Задийнинг сўзларига кўра, Марс тупроқлари Амирликларнинг чўлига ўхшаш ва бу ерда экинларни етиштириш мумкин.

Таъкидлаш жоизки, Марсда шаҳарча бунёд этиш дастурига давлат бюджетидан 5,5 миллиард доллар ажратилган. Агентлик мутахассислари шунингдек, Марсда сув топишга ва қизил сайёранинг ўзига хос хусусиятларини ўрганишга киришишган.

Бироқ бу сайёрада олиб борилаётган изчил тадқиқотлар ҳали тирик организмларнинг ҳаёт кечириши учун етарли элементлар мавжуд эканлигини аниқламаган. 

Мулоҳаза билдириш

Изоҳингизни қолдиринг!
Илтимос, бу ерга исмингизни киритинг