Home Жаҳон ислом олами янгиликлари Қора байроқлар ҳалокати: Ниҳоят Сурия ҳам ИШИДдан тўла озод этилди!

Қора байроқлар ҳалокати: Ниҳоят Сурия ҳам ИШИДдан тўла озод этилди!

0
110

Сурияда ИШИДга тегишли ҳудуд қолмади ва мамлакат жангарилардан тўла озод этилди. Бу ҳақда РИА Новости Россия Қуролли кучлари Бош штаб бошлиғи Валерий Герасимовга асосланган ҳолда хабар берди. Бу ҳақда kun.uz ёзмоқда.

Унинг сўзларига кўра, генерал Хасан Сухелнинг ҳарбийлари ва кўнгиллилардан иборат 5-штурм корпуси Дайр-аз-Зорда жангариларнинг охирги қисмларини яксон этган ва Солиҳия, Ал-Хрейт, Ал-Катя ҳамда Мусалаҳ аҳоли пунктларини озод қилган. Шундан сўнг, бу қўшинлар жанубдан ҳужум қилиб келган Сурия ҳукумати армияси билан бирлашган.

«Шу тариқа, бугунги кунга келиб Сурияда ИШИД назоратидаги битта ҳам пункт қолмади», — деган Бош штаб бошлиғи.

Бундан аввал Ироқда ИШИД устидан бутунлай ғалаба қозонилгани ҳақида илк бор Ироқ бош вазири Ҳайдар Ободий 21 ноябрь куни эълон қилгани, 9 декабрь куни  ғалаба шарафига ҳарбий парад ўтказилиши ҳақида хабар берган эдик.

Бироқ бу билан ислом душманларидан тўла халос бўлинди дейишга шошилмаслик лозим. Бу тўда ҳудудларидан айрилган бўлсада, дунёнинг қайсидир бурчакларига қочиб кириб олиб, янги режалар тузмаслигига ҳеч ким кафолат бермайди. Аллоҳ таоло ер юзини, ва мусулмон халқини фитналардан доимо Ўзи асрасин.

Мутахассис таҳлили:

Мулоҳаза билдириш

Изоҳингизни қолдиринг!
Илтимос, бу ерга исмингизни киритинг