“Масжиди Калон” Афғонистон Ислом Республикаси Президентини лол қолдирди

0
238

6 декабрь куни юртимизда меҳмон бўлиб турган Афғонистон Ислом Республикаси Президенти Бухоронинг қадимий меъморий обидалари билан танишди. Меҳмонлар кўҳна Арк қалъаси, Пойи Калон мажмуаси таркибига кирувчи Минораи Калон, Масжиди Калон ва Мир Араб мадрасаси ҳамда шаҳарнинг бошқа диққатга сазовор жойлари билан танишди, деб хабар бермоқда muslim.uz.

Мажмуадаги 10 минг кишига мўлжалланган Масжиди Калон тарихий обидаси, унинг тарихи, бинонинг меъморий улуғворлиги, ибодат қилувчилар учун яратилган қулайликлар Афғонистон Президентини лол қолдириб, делегация аъзоларида катта таассурот уйғотган.

Афғонистон делегацияси аъзолари Когон тумани ҳудудида жойлашган буюк аждодимиз Баҳоуддин Нақшбанд ёдгорлик мажмуасида бўлиб, Нақшбандия тариқатининг йирик намояндаси қабрини зиёрат қилди. Қуръон тиловат қилинди.

Мулоҳаза билдириш

Изоҳингизни қолдиринг!
Илтимос, бу ерга исмингизни киритинг