“Шайх Зайниддин” жоме масжиди хайрия тадбирини ташкил этди

0
185

4 Декабр куни “Шайх Зайниддин” жоме масжиди маъмурияти Тошкент шаҳридаги “Султон” ресторанида “Инсон манфаатлари устундир бизда” номли хайрия тадбирини ўтказди. Мазкур маросим 3 декабрь – Халқаро ногиронларни ҳимоя қилиш кунига бағишланиб, унга Тошкент шаҳридаги жисмоний имконияти чекланган ҳамшаҳарларимиз таклиф этилдилар.

Тадбирда ногиронлиги бўлган болаларга тўкин дастурхон ёзилиб, дилдан суҳбат қилинди. Ногиронлиги бўлган болаларнинг ижодий ишлари: ёзган шеърлари, ижро этган қўшиқлари тингланди; чизган расмлари ва ясаган ижодий ишлари томоша қилиниб, уларга рағбатлантирувчи мукофотлар берилди. Шунингдек, таклиф этилганларга масжид имом-хатиби Одилхон Исмоиловнинг маънавий камолотга етакловчи маърузалари жамланган аудио-видео дисклари ва китоблари совға қилинди.

Мулоҳаза билдириш

Изоҳингизни қолдиринг!
Илтимос, бу ерга исмингизни киритинг