Қорақалпоғистонда Президентимиз кўрсатмалари асосида қайта қурилаётган муҳташам масжидда қурилиш ишлари якунига етди

0
136

Ўзбекистон Республикаси Шавкат Мирзиёев жорий йилнинг 20-21 январь куни Қорақалпоғистон Республикасига ташриф буюрган эди. Ташриф давомида Давлатимиз раҳбари Қорақалпоғистондаги “Имом Эшон Муҳаммад” жоме масжидида ҳам бўлиб, у ерда диний идора вакиллари, қорақалпоғистонлик фахрийлар ва нуроний отахонлар билан учрашган эди. Учрашувда ушбу жомеъни қайта қуриш, теварак-атрофини янада обод қилиш бўйича берилган кўрсатмалар асосида масжидининг қурилиш ишлари жадал бошлаб юборилди.

 

Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Қорақалпоғистон Республикасидаги қозиётидан олинган хабарга кўра, ушбу жоме масжиднинг қурилиш ишлари ўз ниҳоясига етган.

Ушбу жоме масжид Қорақалпоғистон диёридаги энг муҳташам масжид бўлиб, унда намозхонлар учун барча қулайликлар муҳайё қилинган. Ҳозирда қорақалпоғистонлик мўмин-мусулмонларнинг қувончи чексиз.

Мулоҳаза билдириш

Изоҳингизни қолдиринг!
Илтимос, бу ерга исмингизни киритинг