Индонезияда 2000 дан ортиқ Имом Бухорий номи билан боғлиқ таълим йўналишлари бор

0
43

«Биз Ўзбекистон ва Индонезия ўртасидаги алоқаларнинг ривожланишидан манфаатдормиз. Чунки иккала давлатнинг мусулмон аҳолисининг деярли барчаси суннийлардир. Бизда 2000 дан ортиқ Имом Бухорий номи билан боғлиқ таълим йўналишлари бор. Ислом билим юртларида ашъарий, мотуридий йўналишлари бўйича билим берилади. Юртимизда Мотуридий ақидавий мазҳабига эътиқод қилувчилар 40 миллиондан ошади», – дея баёнот берди Доктор Насриддин Умар Самарқанд шаҳрида ўтказилган  зиёрат туризмини йўлга қўйиш ва ривожлантириш бўйича музокаралар  жараёнида.

Таъкидлаш лозимки, 2017 йил 3 декабрь куни Самарқанд шаҳрида юртимизда меҳмон бўлиб турган Доктор Насриддин Умар бошчилигидаги Индонезия делегацияси билан Самарқанд вилояти масъуллари ўртасида зиёрат туризмини йўлга қўйиш ва ривожлантириш бўйича музокаралар ташкил этилди. Музокарада Самарқанд вилояти ҳокимининг туризмни ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари Мунис Восеев ҳамда Самарқанд вилояти бош имом-хатиби Зайниддин Эшонқулов иштирок этди.

Мулоҳаза билдириш

Изоҳингизни қолдиринг!
Илтимос, бу ерга исмингизни киритинг