Афғонистон Ислом Республикаси Президенти Қуръони каримнинг Усмон мусҳафи билан танишди

0
215

Расмий сафар билан юртимизда меҳмон бўлиб турган Афғонистон Ислом Республикаси Президенти Муҳаммад Ашраф Ғани бугун 5 Декабр куни Ҳазрати Имом мажмуасига ташриф буюрди. Унга Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов ҳазратлари ҳамроҳлик қилди, дея хабар бермоқда muslim.uz

Меҳмонга мажмуа таркибидаги Қаффол Шоший мақбараси, Бароқхон ва Мўйи Муборак мадрасалари, Тилла Шайх ва Намозгоҳ масжидлари каби тарихий обидалар, Биринчи Президентимиз Ислом Каримов ташаббуси билан ҳудудда амалга оширилган кенг кўламли бунёдкорлик ва ободонлаштириш ишлари ҳақида маълумот берилди.

Президентимиз Шавкат Мирзиёев раҳнамолигида тарихий обидаларни асраб-авайлаш, буюк аждодларимизнинг бой меросини ўрганишга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Тошкентда Ислом цивилизацияси маркази, Самарқандда Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази ташкил этилмоқда, Шеробод туманидаги Абу Исо Муҳаммад Термизий, Қарши туманидаги Абул-Муъийн Насафий зиёратгоҳлари ва бошқа қадамжоларда қурилиш-таъмирлаш ишлари бажарилмоқда.

Афғонистон Ислом Республикаси Президенти Муҳаммад Ашраф Ғани Мўйи Муборак мадрасасида сақланаётган Усмон мусҳафи ва бошқа тарихий-маърифий ёдгорликларни катта қизиқиш билан кўргани қайд этилди.

Мулоҳаза билдириш

Изоҳингизни қолдиринг!
Илтимос, бу ерга исмингизни киритинг