Ўзбекистон мусулмонлари идораси ёшлар тарбияси бўйича Ёшлар иттифоқи билан ҳамкорлик қилади

0
172

2017 йил 1 декабрь куни Ўзбекистон мусулмонлари идорасида ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликка қарши кураш борасидаги вазифалар ижроси ҳамда хориждаги меҳнат мигрантлари билан ишлаш тизимини янги босқичга олиб чиқиш масалалари юзасидан диний соҳа ходимлари, давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари иштирокида йиғилиш бўлиб ўтди.

Бугунги кунда ёшларда имон-эътиқодни, дину диёнатни, ҳалол-ҳаромни, ҳушёрликни, зарарли таъсирларга қарши курашишни шакллантириш долзарб масала ҳисобланади.

Йиғилишда чет элларда юрган ўзбекистонлик йигит-қизлар ҳам ўзимизнинг фарзандларимиз экани, агар уларнинг тарбияси билан вақтида шуғулланилмаса, бефарқ бўлинса, бошқалар фарзандларимизни алдаб, тузоғига илинтириб, жувонмарк қилиши мумкинлигидан огоҳ этилди.

Шунингдек, бугунги тезкор ахборот замонида Мусулмонлар диний идораси ҳам ўзининг мақсад ва вазифаларидан келиб чиқиб, фаолият йўналишларини кенгайтириб, ҳозирги ислоҳотларнинг янги босқичида диний-маърифий йўналишдаги ишларни жадаллаштириш, жаҳолатга қарши маърифат билан курашиш, Ислом дини таълимотини кенг тарғиб қилиш катта эътибор қаратилаётгани маълум қилинди. Шу мақсаддан келиб чичиқб, Ўзбекистон мусулмонлари идораси томонидан Ўзбекистон Республикасида фаолият юритаётган оммавий ахборот воситалари таҳририятлари билан мана шундай хайрли ишларни жадал олиб боришда ҳамкорликка тайёр экани эслатиб ўтилди.

Тадбир якунида ёшлар билан ишлаш борасидаги ишларни янги босқичга олиб чиқиш учун Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи билан Ўзбекистон мусулмонлари идораси ўртасида ҳамкорлик қилиш тўғрисидаги меморандум имзолаш таклифи қўллаб-қувватланди.

muslim.uz

Мулоҳаза билдириш

Изоҳингизни қолдиринг!
Илтимос, бу ерга исмингизни киритинг