Саодат асри тасвирланган торт ва Расулуллоҳ севган неъматлардан тайёрланган бошқа ширинликлар:«Ҳадичаи Кубро»да Мавлид ойига бағишланган ўзига хос тадбирда

0
751

30 ноябр куни «Ҳадичаи Кубро» Ислом ўрта махсус билим юртида тадқиқотчи Нозима Ибрагимованинг «Илк Ислом даврида элчилик муносабатлари» китобининг тақдимоти ҳамда «Салом, ё Расулуллоҳ!» номли тарихий-бадиий тадбир ўтказилди деб хабар бермоқда info.islom.uz.

Янги нашрэтилган тарихий-илмий «Илк Ислом даврида элчилик муносабатлари» китоби ҳақида йиғилганларга билим юрти ўқитувчилари маълумот бердилар.

Сўнгра,  тадбирнинг бадиий қисмига навбат берилиб,  унда талаба қизлар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг муборак ҳаётларини саҳна кўринишлари ёрдамида тасвирлашди. Гуруҳ томонидан ижро этилган гўзал салавотлар тадбирга янада файз қўшди.

Маросимга ташриф буюрган меҳмонлар Пайғамбаримиз алайҳиссалом яшаган давр Саодат асри тасвирланган ажойиб тортдан баҳраманд бўлдилар. Санъат асарига айлантирилган мазкур ширинлик кўриниши барчани бирдек ҳайратга солди. Қайд этиш лозим, билим юртида очилган тўгарак иштирокчилари ташриф буюрган меҳмонлар учун учта йўналиш бўйича: ошпазлик, тўқувчилик ва тикувчилик йўналишларида ўз кўргазмаларини ҳам ташкил этишди.

Айниқса, Расули акрам соллаллоҳу алайҳи васаллам севган неъматлардан тайёрланган таому ичимликлар келганларга у зот ҳақларида ўзига хос маълумот беради. Жумладан, Пайғамбаримиз алайҳиссалом яхши кўриб истеъмол қилган ошқовоқли пишириқлар, хурмо, ширин ичимликлар ва шу кабиларни дастурхонда кўриш мумкин.

Ўзига хос йўналишда ташкил этилган мавлид тадбири иштирокчиларда катта таассурот қолдирди.

Мулоҳаза билдириш

Изоҳингизни қолдиринг!
Илтимос, бу ерга исмингизни киритинг