“Қуръони карим ва Тажвид” ва “Араб тили” ўқув курслари фаолияти бўйича изоҳ берилди

0
692

Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг 2017 йил 13 ноябрдаги 01А/113-сонли буйруғига асосан идора тасарруфидаги диний таълим муассасаларида 2017-2018 ўқув йилининг 1 декабридан бошлаб “Қуръони карим ва тажвид” ҳамда “Араб тили” фанлари бўйича ўқув курслари фаолият бошлаши ҳақида маълум қилинган эди.

Мазкур хабар эълон қилинганидан сўнг Ўзбекистон мусулмонлари идорасига кўплаб фуқароларимиз томонидан ёзма ва оғзаки мурожаатлар бўлди. Мутахассислар томонидан мурожаатлар ўрганиб чиқилиб, ташкил этилиши режалаштирилган курслардаги ўқиш муддати, ўқув режалари ва бошқа меъёрий ҳужжатларни қайта кўриб чиқиш, улар тасдиқлангач, бу ҳақда қўшимча эълон қилиш мақсадга мувофиқ эканига хулоса қилинди.

Шу муносабат билан ўқиш истагида бўлган фуқаролар ташкил этиладиган курслар ҳақидаги янгиликларни билиш учун Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг www.muslim.uz сайтини кузатиб боришлари тавсия этилади.

ЎМИ таълим бўлими

Мулоҳаза билдириш

Изоҳингизни қолдиринг!
Илтимос, бу ерга исмингизни киритинг