Тошкент шаҳар отинойилари Мавлид ойи муносабати билан хайрия ишларини ташкил этмоқдалар

0
417

Оламларга раҳмат ва поклик нурини таратган, инсоният жаҳолат зулматидан ҳидоят поклигига бошлаган Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам дунёга келган ой – Робиъул аввал ойи муносабати билан ул зотга муҳаббатли кишилар қалдбида саҳоват, меҳр-мурувват каби хайрли ишлар жўш уради. Зеро, сарвари олам солаллоҳу алайҳи васаллам барча ишда гўзал намуна бўлганликлари каби хайру-саҳоватда ҳам муаллим бўлдилар.

Абу Мусо Ашъарийдан (р.а.) ривоят қилинади. Расулуллоҳ (с.а.в.):Ҳар бир мусулмонга садақа лозим, деганларида, саҳобалар: Агар уни топа олмаса-чи? дейишди. Расулуллоҳ (с.а.в.): Қўли билан ишлаб топиб ўзи ҳам фойдаланади ва садақа ҳам қилади, дедилар. Агар бунга ҳам қодир бўлмаса-чи? дейишди. Расулуллоҳ (с.а.в.): Бечорахол муҳтожга ёрдам берсин, дедилар. Агар бунга ҳам қодир бўлмаса-чи? дейишганида, Расулуллоҳ (с.а.в.): Яхшиликка буюрсин, дедилар. Агар бунга ҳам қодир бўлмаса-чи? дейишганида, Расулуллоҳ (с.а.в.): Ёмонликдан ўзини тийсин, шундай қилиши ҳам садақадир, дедилар. (Имом Бухорий ва Муслим ривояти)

Жорий ийлнинг 28 ноябр куни Мавлид ойи ҳамда 3 декабрь “Халқаро ногиронларни ҳимоя қилиш” куни муносабати билан Тошкент шаҳар бош отинойиси Дилбар Отабоева бошчилигидаги пойтахтда фаолият юритаётган отинойилар Тошкент шаҳар Олмазор тумани ўзаро ижтимоий ёрдам “Меҳрибонлик” Ногиронлар жамиятида бўлиб, имконияти чекланган кишилар ҳолидан хабар олдилар. Улар билан суҳбат қуриб, Пайғамбар алайҳиссаломнинг ҳаётларидан гўзал ибрат бўлгувчи ҳадислардан сўзлаб бердилар. Суҳбат якунида жамият аъзоларига аталган совғаларини туҳфа этиб, Мавлид ойининг хайриялари эканлигини билдирдилар. Ушбу маърифий учрашувдан шод бўлганлар кўзларида ёш билан юртимиз тинчлиги, халқимиз фаровонлиги, ва бундай хайрия тадбирини амалга оширишга ҳиссалари қўшилан саҳоватпеша икишилар ҳаққига икки дунёда Аллоҳ таолодан азизлик сўраб дуолар қилдилар.

ЎМИ Тошкент шаҳар вакиллиги Матбуот хизмати

Мулоҳаза билдириш

Изоҳингизни қолдиринг!
Илтимос, бу ерга исмингизни киритинг