Кристиан Левра: “Ислом Швейцарияда расмий дин сифатида тан олиниши керак”

0
346

Швейцария Социал-демократик партиянинг раиси Кристиан Левра “SonntagsZeitung” ахборот манбасига берган интервюсида Ислом дини мамлакатда расмий дин сифатида тан олиниши кераклигини таъкидлаган.  Унинг сўзларига кўра, ҳозирги кунда Швейцарияда 400 минг мусулмон истиқомат қилади. Улардан олтмиш минги мамлакат фуқароси.

“Айни дамда Швейцарияда 240 га яқин масжид фаолият кўрсатмоқда. Ислом бизнинг диёримизда тўлақонли қарор топмоқда”, дея сиёсатшунос фикрини билдирар экан, агар бу дин мамлаатда расмий дин сифатида қайд этилса, диний таълим ва фаолиятни ҳукумат молиялаштиради, хориждаги қайсидир гуруҳлар эмас, дейди.

Мулоҳаза билдириш

Изоҳингизни қолдиринг!
Илтимос, бу ерга исмингизни киритинг