Ўзбекистон террорчилик таъсири энг кам бўлган мамлакатлар қаторига кирди

0
422

Иқтисодиёт ва тинчлик институти анъанавий «Терроризм глобал индекси — 2017» маърузасини тақдим этди, унда Ўзбекистон терроризм таъсири энг кам бўлган мамлакатлар қаторига кирди, деб ёзади UzDaily.

Институт ҳисоботига кўра, Ўзбекистон рейтингда дунёнинг 163 мамлакати орасида 125-ўринни эгаллади. Ўзбекистондаги террорчилик хавфи даражаси максимал 10 баллдан 0,077 баллни ташкил қилди.

2016 йилга нисбатан, Ўзбекистон индексдаги ўрнини яхшилади (ўтган йилги натижа — 117-ўрин).

Рейтингнинг биринчи ўрнида террорчиликдан энг кўп жабр кўрган мамлакат, 130-поғонасида эса ҳужумларга дуч келмаган давлат жойлашиши керак. Дунёнинг 33 та мамлакати 130-ўринни эгаллади.

Манба:daryo.uz

Мулоҳаза билдириш

Изоҳингизни қолдиринг!
Илтимос, бу ерга исмингизни киритинг