Солиҳа аёлнинг тўрт сифати

0
618

Мавлоно Зулфиқор Аҳмад Нақшбандий ҳафизаҳуллоҳ айтадилар:

Уламолар ёзганларки, солиҳа аёлда тўрт сифат бўлади:

1) Унинг юзида ҳаё бўлсин. Ёдда тутингки, қизил пудра ила инсоннинг ҳуснига ҳусн қўшилмайди. Инсоннинг ҳуснига ҳусн ҳаё сабабли қўшилади. Кимнинг юзида ҳаё бўлса, Аллоҳ таъоло унинг юзини жозибадор қилиб қўяди.

2) Тили ширин бўлсин. Яъни, мулойим гапирувчи бўлсин. Эрига гапирганда мулойим оҳангда гапирсин. Чунки, кўпинча аёллар номаҳрамларга гапирганларида, дунёнинг бор ширин гаплари оғизларидан чиқади. Эрларига гапирганларида эса, дунёнинг бор заҳар гаплари оғизларидан чиқади. Буни шариъат манъ қилгандир. Шунинг учун эрига гапирганда ширинсўз бўлиши лозимдир.

3) Қалбида яхшилик бўлсин, ёмонлик ва ярамаслик бўлмасин.

4) Аёлнинг қўли ҳар доим иш билан банд бўлсин. Яъни, аёл уй юмушлари, болалари ва эрининг ишлари ила машғул бўлсин. Бу тўрт сифат солиҳа ва диндор аёлнинг белгиларидир.

Абдулқайюм Ғофуров таржимаси 
Тошкент шаҳар “Ҳазрати Али” жомемасжиди имом ноиби

Мулоҳаза билдириш

Изоҳингизни қолдиринг!
Илтимос, бу ерга исмингизни киритинг