Ислом меъёрларига мос либослар кўргазмаси бўлиб ўтди

0
1442

Манчестер шаҳрида юз минглаб мусулмонлар «Мусулмонча турмуш тарзи 2017» кўргазмасида иштирок этди, деб хабар бермоқда info.islom.uz сайти ummamag.kg. манбасига таяниб.

Кўргазма ташкилотчиларидан бири Рауф Мирзонинг таъкидлашича, тадбир «Британия мусулмонларининг ижобий турмуш тарзини кўрсатиш» мақсадида ташкил этилган.

Кўргазмада 150 дан ортиқ корхоналар декоратив ва озиқ-овқат маҳсулотларини намойиш этди.

Шунингдек, тадбир доирасида Ислом меъёрларига мос сипо либослар кўргазмаси ҳам бўлиб ўтди.

Таъкидлаш жоиз, кенг миқёсли кўргазма нафақат мусулмонлар, балки бошқа дин вакилларини ҳам ўзига жалб этди.

Эслатиб ўтамиз, «Мусулмонча турмуш тарзи» кўргазмаси илк бора Буюк Британияда 2015 йил ташкил этилган эди.

Мулоҳаза билдириш

Изоҳингизни қолдиринг!
Илтимос, бу ерга исмингизни киритинг