Диний маърифат ва маънавий-ахлоқий тарбия масалалари бўйича маслаҳатчилар билан ҳамкорлик янада оширилади

0
113

Тошкент шаҳридаги маҳалла фуқаролар йиғини диний маърифат ва маънавий-ахлоқий тарбия масалалари бўйича маслаҳатчиларнинг диний билимларини ошириш, уларнинг маҳаллаларга бириктирилган отинойилар билан бевосита ҳамкорликларини кучайтириш масалалари алоҳида аҳамиятга эга. Зеро, жаҳолатга қарши маърифат шиори остида олиб борилаётган барча эзгу саъй-ҳаркатларнинг аввали маҳалла, оилалардан бошланади. Тошкент шаҳар Ҳокимлиги ташаббуси билан ана шу мақсадда  пойтахтимизнинг ҳар бир туманида отинойилар ва диний маслаҳатчиларнинг ўзаро ҳамкорликларини мустаҳкамлаш масалалари юзасидан ўқув йиғилишлари ташкил этилмоқда.

25 октябр куни Тошкент темир йўл транспорти касб-ҳунар коллежида Бектемир ва Миробод туманлари учун ўтказилган йиғилишда Тошкент шаҳар ҳокими ўринбосари Ш.Турдиқулов, Тошкент шаҳри бош имом-хатиби А.Турсунов бошчиликларида Миробод ва Бектемир туманлари бош имом-хатиблари, Тошкент шаҳар бош имом-хатибининг Хотин-қизлар масалалари бўйича маслаҳатчиси Д.Отабоевалар иштирок этиб, ёш авлод онгида ватанга муҳаббат, аждодлар меросига садоқат, мусаффо исломий билимлар ва соғлом эътиқодни шакллантиришда ўзаро ҳамкорликда олиб борилажак тарғибот ишлари юзасидан келишиб олинди.

ЎМИ Тошкент шаҳар вакиллиги Матбуот хизмати

Мулоҳаза билдириш

Изоҳингизни қолдиринг!
Илтимос, бу ерга исмингизни киритинг