Ёшлар – юртимиз таянчи

0
332

Бугун биз тарихий бир даврда- ҳалқимиз ўз олдига эзгу ва улуғ мақсадлар қўйиб, тинч-осоишта ҳаёт кечираётган, авваламбор ўз куч ва имкониятларига таяниб, демократик давлат ва фуқаролик жамияти қуриш йўлида улкан натижаларни қўлга киритилаётган бир замонда яшамоқдамиз. Биз ўз тақдиримизни ўз қўлимизга олиб, азалий қадриятларимизга суяниб шу билан бирга тараққий топган давлатлар тажрибасини ҳисобга олган ҳолда мана шундай олижаноб интилишлар билан яшаётганимиз ҳалқимиз асрлар давомида орзиқиб кутган озод, эркин  ва фаровон ҳаётни  барпо этаётганимиз, бу йўлда эришаётган ютуқларимизни ҳалқаро жамият тан олгани-бундай имкониятларнинг барчасини айнан мустақиллик шарофати билан Аллоҳ берганини бугун ҳаммамиз чуқур ангалишимиз керак.

Ўзбекистон –ёшлар мамлакати. Юртимиз аҳолисининг 64 фоизини ёшлар ташкил этиши бунинг тасдиғидир. Шу боис ёшларни баркамол инсонлар этиб вояга етказиш, ёш мафкуралар, хуружлардан асраш, уларда турли ғоя таҳдидларга қарши туриш кўникмаларини шакллантириш давлатимиз юритаётган сиёсатнинг муҳим йўналишларидандир. Маълумотларга кўра, Ўзбекистон дунёдаги энг ёш давлатлардан бири бўлиб, ўртача ёш 24 ни ташкил этади. Шунингдек 26 миллиондан ортиқ аҳолининг 60 фоизи (15,6 млн) 28 ёшгача бўлган ўсмирлардан иборат. Ўзбекистонда 1-6 ёшдагилар 3,63 млн, 7-14 ёшдагилар 5,17 млн, 14-28 ёшдагилар 6,8 млн кишини ташкил этади.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат  Мирзиёевнинг Бирлашган миллатлар ташкилоти Бош Ассамблеясининг 72-сессиясидаги нутқида шундай сўзладилар. «Шу муносабат билан одамлар, биринчи навбатда ёшларнинг онгу тафаккурини маърифат асосида шакллантириш ва тарбиялаш энг муҳим вазифадир. Экстремистик фаолият ва зўравонлик билан боғлиқ жиноятларнинг аксарияти 30 ёшга етмаган ёшлар томонидан содир этилмоқда.»

Бугунги дунё ёшлари сон жиҳатидан бутун инсоният тарихидаги энг йирик авлоддир, чунки улар 2 миллиард кишини ташкил этмоқда. Сайёрамизнинг эртанги куни, фаровонлиги фарзандларимиз қандай инсон бўлиб камолга етиши билан боғлиқ. Бизнинг асосий вазифамиз-ёшларнинг  ўз салоҳиятини намоён қилиши учун зарур шароитлар яратиш, зўравонлик ғояси «вируси» тарқалишининг олдини олишдир. Бунинг учун ёш авлодни ижтимоий қўллаб –қувватлаш, унинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш борасидаги кўп томонлама ҳамкорликни ривожлантириш лозим, деб  ҳисоблаймиз, деб таъкидладилар.

Ҳар бир инсон ўз фарзандларига ватан муҳаббати ва унга садоқатли бўлиш хислатларини вужудга сингдириш шарт. Шундагина, ватанимиз равнақ топади, жаннатмакон юртимиз обод бўлади.

Ботиржон Болбеков Тошкент шаҳар «Сирож Солиҳ» жоме масжиди имом-хатиби

 

Мулоҳаза билдириш

Изоҳингизни қолдиринг!
Илтимос, бу ерга исмингизни киритинг