Отинойилар учун навбатдаги ўқув-семинар машғулотлари ўтказилди

0
233

Диний соха вакилалари – отинойилар доим халқ билан бирга, хотин-қизлар ичида юрадилар. Шу боис уларнинг фикрлаш доираси кенг бўлиши, дунёвий ва диний илмлар ривожланган бугунги кунда билим савияси ҳам замон талабларига жавоб бериши лозим. Ҳозирги замон диний соҳа вакиласи юксак маънавиятли, чуқур ҳаётий тажрибага эга, дунёвий ва диний билимлар соҳибаси, эл-юрт орасида обрў-эътиборли, миллий-диний қадриятларни асл ҳолида аҳолига етказа оладиган, замонавий илм-фан сирларини эгаллаши, ислом дини моҳиятини тўлиқ тушуна билиши, дунёда юз бераётган ҳодисалардан хабардор бўлиши зарур. Шуларни назарда тутган ҳолда, 2017 йил 24 октябрь куни Шайхонтоҳур тумани “Шайх Зайниддин” жоме масжидида Тошкент шаҳрида фаолият юритаётган отинойилар учун “Динимиз софлигини асрайлик” мавзусида ўқув-семинари ташкил этилди.

Тингловчилар “Маърифат ва диний бағрикенглик” резолюцияси-барқарорлик асоси мавзусида Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёевнинг БМТда сўзлаган нутқи таҳлили ҳамда  “Юртимизда ҳозирги кундаги диний соҳада олиб борилаётган ислоҳотларда отинойиларнинг вазифалари”, “Ислом тинчлик динидир”, “Рабиул аввал  ойининг фазилатлари” ва “Мавлидун Набий” ўтказилиши ҳақида”  мавзуларида мутахассислар маърузаларини тингладилар.

Отинойилар маърузачилардан ўзларини қизиқтирган ва халқ орасида, айниқса, аёллар ўртасида кўп учрайдиган саволларга жавоблар олдилар.

 

ЎМИ Тошкент шаҳар вакиллиги Матбуот хизмати

Мулоҳаза билдириш

Изоҳингизни қолдиринг!
Илтимос, бу ерга исмингизни киритинг