Велосипедда ҳажга кетганлар қайтиб келишди

0
1767

Велосипедда ҳажга борган уч нафар Доғистонистонлик зиёратчилар ўз уйларига қайтиб келишди. Ботлиҳ туманидаги Ботлиҳ қишлоқ аҳолиси ҳожи ҳамқишлоқларини “Аллоҳу акбар” сўзлари билан кутиб олишди, деб хабар беради «Марва-Тур» сайёҳлик агентлигининг матбуот хизмати.

Анвар Айдамиров, Фаҳруддин Ёқубов ва Ислом Муртазалиевлар 30 май куни велосипедда ҳаж сафарига отланган эдилар. Улар Озарбайжон, Эрон, Форс кўрфазини паромда кесиб ўтдилар ва Бирлашган Араб Амирликлари ҳудуди орқали Макка шаҳрига етиб келдилар. Ҳожилар барча Ҳаж амалларини бажаргач, уйларига қайтдилар.

Бундан аввал доғистонликларда бундай узоқ масофаларга велосипедда бориш тажрибаси бўлмаган. Ҳаж сафарига чиқишдан аввал улар Саудия Арабистонига велосипедда саёҳат қилган бошқа зиёратчиларнинг тажрибаларини диққат билан ўрганишди.

Мулоҳаза билдириш

Изоҳингизни қолдиринг!
Илтимос, бу ерга исмингизни киритинг