Ўзбекистондан Мисрга биринчи тўғридан-тўғри рейс амалга оширилди

0
432

Мисрнинг Шарм аш-Шайх курорт шаҳри халқаро аэропортига Ўзбекистондан биринчи тўғридан-тўғри рейс етиб келди. Бу ҳақда UzNews хабар бермоқда.

Akhbar el-Yom нашрига кўра, самолёт Мисрга 188 туристни ҳамда Мисрга саёҳатларни ривожлантиришни режалаштирган туристик агентликлар вакилларини етказди.

Ой охирида шаҳарга Ўзбекистондан яна бир рейс келиши кутилмоқда.

Экспертлар Ўзбекистон Миср учун янги туристик бозор эканлигини, Ўзбекистондан келадиган рейслар сони ошиши мумкинлигини айтмоқда.

Россиядан келадиган рейслар тўхтатилгани боис Миср туристик соҳаси жиддий зарар кўрган. Россияга Мисрга келадиган туристик оқимнинг 60 фоизи тўғри келарди.

Бу йўқотишларни Озарбайжон, Қозоғистон, Украина, Германия, Италия ва бошқа мамлакатлар ҳисобидан тўлдириш режалаштирилмоқда.

Мулоҳаза билдириш

Изоҳингизни қолдиринг!
Илтимос, бу ерга исмингизни киритинг