Туркияда қирқ кун давомида бомдодда масжидга келиб жамоат билан намоз ўқиган болаларга велосипед совға қилинди

0
1098

Болаларга совға Фотиҳдаги Султон Салим масжидида топширилди. Болаларнинг аксарини намозга уларнинг саҳархезлигини, ибодатга бўлган майлини қўллаб-қувватлаш, хурсандчилигига шерик бўлиш мақсадида оналари эргаштириб келган, деб хабар берадиMuslim.uz.

Мукофотлаш куни масжид ҳовлиси велосипедга тўлди ва бу ерда байрамона кайфият устуворлик қилди.

Тадбирдан кўзда тутилган мақсад – болаларни кичик ёшиданоқ тонгда уйғонишга ҳамда намозни жамоат билан адо этишга ўргатишдан иборат. Ана шу ишлар учун яна кўплаб мукофотлар ваъда қилинган.

Бинобарин, Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳудан Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг бундай деганлари ривоят қилинади: “Агар одамлар азон айтиш ва (жамоат намозидаги) биринчи сафда қандай фазилатлар борлигини билишса, сўнгра, бу ишларга муваффақ бўлиш учун қуръа ташлашдан бўлак чоралари қолмаса, албатта, бу иш учун қуръа ташлаган бўлардилар. Агар улар намозга эрта боришда қандай савоб борлигини билганларида, бу ишда мусобақалашган бўлардилар. Ва агар хуфтон билан бомдод намозини жамоат билан ўқишда қандай фазилатлар борлигини билишса эди, эмаклаб бўлса ҳам келишган бўларди”(Имом Муслим ривояти).

Azan.kz сайти ушуб тадбирда олинган видеодлавҳани тақдим қилган

Мулоҳаза билдириш

Изоҳингизни қолдиринг!
Илтимос, бу ерга исмингизни киритинг