Салмон Мусаев: “Бундай анжуманлар динимиз душманларига қарши курашишда ёшларни жипслаштиради.”

0
590

Куни кеча пойтахтимиздаги Симпозиумлар саройида “Ислом ҳамжиҳатлиги: Ўзбекистон ва Озарбайжон мисолида” мавзуида илмий-амалий конференция бўлиб ўтди.

muslim.uz сайти анжуманда иштирок этган мартабали меҳмонларнинг илиқ таассуротларини ҳавола этди:

Қирғизистон Республикаси муфтийси Максатбек Токтомешов:

– Бу анжуманга келганларнинг аксари бир-биримизни танидик. Чунки илгари муфтиятимиз битта эди. Бизнинг ота-боболаримиз шу маконда – Тошкентда, Бухорода таълим олган. Биз ўз мамлакатимизда янги диний таълим муассасалари очишни режалаштиряпмиз. Аммо ҳозирги вақтда ана шу заминдаги ўқув даргоҳларидан фойдаланмоғимиз керак. Негаки, бу ерда азалий диний тажриба, катта илмий база бор. Ҳозир анжуманда ўтириб туриб ана шуларни ўйладим. Муфтиятимиз ажралиб кетганидан сўнг маслаҳатлашиб туришлар ҳам камайиб кетди. Анжуман ана шу илиқ муносабатларимизни қайта тиклаш сари қўйилган дадил қадам бўлди.

Кавказ мусулмонлари бошқармаси раисининг биринчи ўринбосари, муфтий Салмон Мусаев:

– Бундай анжуманларни кўп ўтказиш керак. Чунки мусулмон давлатлари вакиллари бирлашмоғи зарур. Бундай анжуманлар динимиз душманларига қарши курашишда ёшларни жипслаштиради. Инсон зотининг гуноҳлари кўп, улардан покланиш учун шариат ва тариқат зарур. Озарбайжон ҳам Ўзбекистонга ўхшаб авлиёлар бўстони. Давлат биз диний соҳа вакилларига ҳамма шароитни яратиб бериб турибди. Бундан оқилона фойдаланмоғимиз зарур. Шуни ёдда тутайликки, биз бўлмасак ҳам ислом гўзал бўлади. У бизга эмас, биз унга муҳтожмиз.

Тошкент ва Ўзбекистон митрополити Викентий:

– Озарбайжонда йилнинг “Ислом маданияти йили” деб аталиши, менимча, ҳамма динларга алоқадор. Ўзбексион ҳам шундай толерант давлат. Бу юртда динлар орасида бирор марта келишмовчилик юз бермади. Биз ана шу тинчликни сақламоғимиз, уни бошқаларга ҳам ўрнак қилиб кўрсатмоғимиз даркор. Бунинг учун айни мана шу каби анжуманлар асқатади – Бугун Ўзбекистонда, эртага Озарбайжонда, ундан Россияда… Ўзбекистон ва Россия президентлари ҳамкорликда ишлашимиз керак, бизни боғлаб турадиган муштарак бир тушунча бор. У – юксак ахлоқдир. Ахлоқли инсонларни етиштиришда исломнинг катта ўрни бор. Зотан, Ислом – бирлаштирувчидир.

Россия мусулмонлари диний ташкилоти раиси, Москва шаҳри муфтийси  Альбир ҳазрат Крганов:

– Хотирам панд бермаса, сўнгги йигирма йил ичида бундай катта анжуман бўлмаган эди. Бу анжуманни ташкиллаштирганларга раҳматлар айтаман. Анжуманнинг динимизнинг софлигини сақлашдаги аҳамияти катта. Одамлар динни тўғри тушунса, унга оғишмай амал қилса, низолар бўлмайди. Ҳамма кўнгилсизликлар динда, эътиқодда тойиб кетишдан бошланади. Бир эсга олинг, араб давлатларида нима бўлди. Олдинига катта-кичик низолар қилди. кейин жанжал катталашди, охир-оқибат, давлатини ҳам, давлатбошисини ҳам бой бериб қўйди…

Бу ерда тажриба алмашинади, фикрлашилади, истиқболли режалар тузилади… янада муҳими, иймонлашилади, бир-бирига яқин турган дўстлар бир-бирининг юрагининг зарбини эшитади.

Шимолий Осетия-Алания Республикаси муфтийси Ҳожимурод Гацалов:

– Анжуман ташкилотчиларига фақат миннатдорчилик билдириш керак. Илгари мусулмонларга қарши бошқалар урушар эди. Энди эса мусулмонлар, миллатдошлар, қариндошлар ўзаро урушмоқда. Бу динимиз кўрсатмаларига мутлақо зид ҳаракат эмасми! Ҳозирги вақтда мусулмонлар қаттиқ синов остида қолган. на шу синовдан фақат бирдамлик, ҳамжиҳатлик, аҳил-иноқлик билан ўтиб оламиз. Анжуман ана шу ишларга муҳим ҳисса бўлиб қўшилди.

Мулоҳаза билдириш

Изоҳингизни қолдиринг!
Илтимос, бу ерга исмингизни киритинг