Бобонгизни танийсизми?

0
59

Ота-бобонгиз ким бўлиганини биласизми? Уларни том маънода танийсизми?

Бу саволга ҳаммамиз бир овозда “Ҳа”, деб жавоб беришимиз таъйин. Аммо саволга бошқачароқ, мантийқийроқ ёндошсак. Ота-бобомиз ким бўлган? Уларнинг ҳаётдан мақсади нима эди? Улар нима учун яшаб, нима учун жон фидо қилган? Улар аслида ким эди?

Жадидлар мактаб очиб, газеталар чоп этиш билангина шуғулланганми? Сирли осмон тоқига нарвон қўйган Улуғбекнинг “Зижи кўрагоний”сини номини биламизу, уни ўқиганмизми? Берунийнинг “Ҳиндистон”ини неча бетига кўз югуртирганмиз? Бобом Бухорий Ислом оламида Қуръони каримдан кейинги иккинчи мўътабар манба бўлмиш “Сахихи Бурорий” ёзган деб оғиз кўпиртирамиз. Аслида бу китобнинг асл номини қай биримиз биламизу, ундаги нечта ҳадисни ёдлаганмиз? Жилла қурса нечи донасини ўқиганмиз ва унга амал қилами? Мазҳаббошимиз Ноъмон ибн Собитнинг жума маърузаларида эшитганимиздан бошқа яна қандай маноқибларини биламиз? Улар аслида ким эди? Илм-маърифати ила дунёни забт этган аждодларимиз кимлар эди?

Бу каби юзлаб, хатто минглаб саволларни бериш мумкин. Афсулар бўлсинки, ҳаммасига битта жавоб берилиши аниқ. У сукут. Ҳа, убндай саволларга фақат сукут билан жавоб қайтарамиз.

Бунга сабаб нима? Мазкур саволга ҳар бир киши ўз дунёқарашидан келиб чиқиб жавоб беради. Менимча эса бунга асосий сабаб бизнинг илм-маърифатдан узоқлашганимиз, китоб ўқимаслигимиз, аждодларимизнинг шонли тарихи аслида қандай бўлганини билмаслигимиз, бирлишга қизиқмаслигимиздир.

Бугунги кунда баъзи китобга ошно бўлганлар ҳам олди-қочди асарлар, детектив ва фантастик жанрга берилди. Асл адабиёт ёки илмий асарларни ўқийдиган кишилар гўё анқонинг уруғи. Бугун бизга кимлигимизни, ким бўлишимиз кераклигини ўргатадиган асл тарихимиз, аждодларимизнинг йўли қандай бўлганини кўрсатадиган, йўлчи юлдузимиз бўладиган тарихий асарларнинг йўқлиги бир муаммо бўлса, фондларда сақланаётган асарлар билан танишадиган, уларни халққа етказадиган кишиларнинг ниҳоят даражада озлиги иккинчи муаммо.

Келажагимиз, давомчиларимиз бўлган жажжи болажонларимизни китобга ошно қилиш устида кўплаб ишлар олиб борилмоқда ва бу иш ўз самарасини кўратаётгани рост. Болалар адабиёти сотиладиган дўконларда муштарийлар талайгина. Аммо уларга тақдим этилаётган китобларнинг савияси-ю мавзуси қандай? Болаларга тақдим этилаётган китоблар асосан замонавий эртаклар ва “Гаррий поттер”га ўхшаган реал ҳаётдан узоқ, фантастик асарлардир.

Ҳар бир зиёли ва маърифатпарвар кишининг бу борада қиладиган иши талайгина. Агар биз келажагимиз бўлган ёшларни бошқа маданият вакилларига бой бериб қўйишни истамасак, аввало уларга фантастик асарлардан олдинроқ тарихларини ўргатишимиз, ота-боболари ким бўлгани, улар ҳаётини нимага бағишлан-у, дунёга қай тариқа мард-у майдон ўқиганини ўргатишимиз зарур. Фарзандларимиз “Қизил шапкача”-ю “Бўғирсоқ” ўрнига ўзларига мос тилда, қизиқарли услубда ёзилган “Бухорий бобом”, “Осмон дарвозасини очган Улуғбек”, “Саҳобалар ким эди?” ва “Амур темур туркий халқлар фахри” каби асарларни ўқимас экан, миллийлигу, диний қадрятларга содиқ авлод етиштира олмаймиз.

Муҳаммад Шариф Суннатов

Тошкент шаҳри “Кўкча оқтепа” жоме масжиди имом-хатиби

Мулоҳаза билдириш

Изоҳингизни қолдиринг!
Илтимос, бу ерга исмингизни киритинг