Саудия олимлари саратонга қарши курашадиган ўсимликни кашф этдилар

0
478

Қирол Абдулла номидаги Илмий-технологик университетнинг бир гуруҳ тадқиқотчилари саратонга қарши кураш салоҳиятига эга учта ўсимлик турини кашф этишди. Бу ҳақда info.islom.uz сайти хабар бермоқда.

Бу ўсимликлар цитотоксик, яъни зарарли ҳужайраларни ўлдириш хусусиятига эга бўлиб, одатда қатор касалликларни даволашда ишлатилади.

Саратонни даволашнинг арзон усулларини излаётган олимлар доктор Тимоти Раваси ва доктор Христиан Волстер раҳбарлигида бир маҳаллий ўсимликдан олинадиган моддани ҳужайралар ўсишига тўсқинлик қилиш хусусиятини аниқлаш учун текширишга қарор қилишди.

Тадқиқотчилар бу кимёвий бирикма ҳужайраларнинг бўлинишида асосий роль ўйнайдиган ферментларнинг (айнан топоизомеразларнинг) фаоллигини пасайтириш хусусиятига эгалигини аниқладилар.

Шундан сўнг 52 та ўсимликнинг биологик хоссаларини ўрганиб, олимлар учта ўсимликда тўхтадилар. Экстрактлар мисолида улар бу ўсимликларнинг топоизомеразлар ингибитори сифатида таъсир кўрсатишини ва шу орқали ҳужайраларнинг назоратсиз кўпайиб кетишига чек қўйишини аниқладилар.

Кашфиёт табиий моддалар кимёсига доир тадқиқотлар доирасида амалга оширилди. Унинг натижаларидан даволаш хусусиятига эга табиий кимёвий бирикмалардан даволовчи препаратлар тайёрлашда фойдаланилади.

Мулоҳаза билдириш

Изоҳингизни қолдиринг!
Илтимос, бу ерга исмингизни киритинг