Индонезияда ўзаро қўшни бўлган масжид ва черков

0
277

Индонезия пойтахтидаги яшил кўчада меҳроби орқасига қадимий орган ўрнатилган протестантларнинг мустамлакачилик даврига оид черкови бор.

Йўлнинг нариги томонида эса ерига чиройли гиламлар тўшалган ва гўзал тоқилар билан зийнатланган масжид қад ростлаб турибди.
Эътиқодлар орасидаги фарқларга қарамай бу икки ибодатхона бир-бири билан дўстона қўшничилик қилиб, энг кўп миллатли мусулмон давлатидаги диний бағрикенгликни намоён этиб турибди.

«Биз бир-биримизни ҳурмат қиламиз, – деди Сунда Келапа масжиди имоми Нур Алам. –Бошқаларни хафа қилмаганимиз учун, улар ҳам бизни ҳурматлашади».
Йўлнинг бу бетидаги черков бош руҳонийси Адриан Питой динлараро муносабатлар қандай йўлга қўйилганини гапириб берди. «Биз ўзаро муносабатларни яхшилаш учун бошқа масжидларга ҳам бориб турамиз. Қўшнилармиз билан алоқаларимиз яхши».

Жума ва якшанба кунлари масжид билан черков автотураргоҳларини ўзаро баҳам кўришади. Рамазонда эса черков ходимлари ифтор учун масжидга егуликлар солинган қутилар келтириб беришади.

Мулоҳаза билдириш

Изоҳингизни қолдиринг!
Илтимос, бу ерга исмингизни киритинг