Ислом маърифатини етказишга бағишланди

0
159

Диний соҳа вакилларининг ёшларимизни бугунги кунда жаҳонда ислом ниқоби остида содир этилаётган фитна-фасод ишлари, нотинч вазиятлардан огоҳ этиб, уларни соф ислом маърифати, ота-боболаримизнинг мустаҳкам ва собит эътиқод йўлларидан оғишмай тарбия топишлари йўлида янада жонбозлик билан хизмат қилишлари давр талабидир.

Тошкент шаҳар бош имом-хатиби ўринбосари Жасур Раупов 2017 йил 5 октябр куни Чилонзор тумани Тиббиёт касб-ҳунар коллежи ўқувчилари ҳамда ўқитувчи-мураббийлари билан ўтказилган учрашувда “Диний экстремизм ва терроризм ҳамда оммавий маданиятнинг ёшлар ҳаётига салбий таъсири” мавзусида маъруза қилди.

Ж.Раупов тигловчиларга бугунги кунда жаҳонда юз бераётган турли зиддият ва тўқнашувлар моҳиятини таҳлил қилиб берди ва бу салбий ҳодисалардан керакли хулоса чиқариб ҳушёр ва огоҳ бўлиб яшаш зарур эканлигини уқтириб ўтди. Оммавий маданият ниқоби остидаги маънавиятимиз, эътиқодимизга тамомила зид одатлар ҳақида сўз юритиб, аянчли якунлари ҳақида ҳаётий мисоллар келтириб ўтди.

ЎМИ Тошкент  шаҳар вакиллиги Матбуот хизмати

 

Мулоҳаза билдириш

Изоҳингизни қолдиринг!
Илтимос, бу ерга исмингизни киритинг