«Қадрли дунё: суриялик қизнинг уруш ҳикоялари ва тинчликка чорлови» ўқувчиларда катта қизиқиш уйғотди

0
399

«Ҳалабнинг жажжи овози» Нью-Йоркда ўзининг «Қадрли дунё» (Dear World) номли китобини тақдим этди. Бу ҳақда info.islom.uz хабар берди. Саккиз яшар Бана ал-Абад онаси билан Сурияда рўй берган даҳшатлар ҳақида постлар эълон қила бошлагач машҳур бўлди.

Айни кунларда асли ҳалаблик (Сурия) Бана оиласи билан Туркияда истиқомат қилмоқда. Аввалроқ Ал-Абад оиласи аъзолари турк фуқаролигини олишганди.
Китобнинг тақдимоти Нью-Йорк университетида бўлиб ўтди, унда Бана ва онаси китобдан парчалар ўқиб, дастхатлар ёзиб беришди.

Тўлиқ номи «Қадрли дунё: суриялик қизнинг уруш ҳикоялари ва тинчликка чорлови» бўлган китоб ўқувчилар аудиториясида катта қизиқиш уйғотди.

Мулоҳаза билдириш

Изоҳингизни қолдиринг!
Илтимос, бу ерга исмингизни киритинг