“Бағрикенг ислом: тинчлик ва эзгулик дини” Халқаро Пресс-клуб сессияси

0
118

Ўзбекистон миллий телерадиокомпаниясининг Медиамарказида Халқаро Пресс-клуб ташкилотчигида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг АҚШга тарихий ташрифи якунлари туркумидан “Бағрикенг ислом: тинчлик ва эзгулик дини” мавзуидаги анжуман иш бошлади.

Унда Ўзбекистон мусулмонлар идораси ва бошқа диний ташкилотлар раҳбарлари, Ислом академияси, Тошкент ислом университети вакиллари, “Маҳалла” фонди фаоллари, экспертлар, маҳаллий ва хорижий оммавий ахборот вакиллари иштирок этмоқда.

Анжуманни кириш сўзи билан очган модератор Ж.Усмонов Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Миромонович Мирзиёевнинг Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош ассамблеясида сўзлаган тарихий нутқида илгари сурилган ташаббуслар ва уларнинг аҳамияти ҳақида туркум сессиялар ўтказилаётгани, бугун ана шу мулоқот доирасида “Бағрикенг ислом: тинчлик ва эзгулик дини” мавзусида фикр алмашинишини маълум қилди.

Шундан сўнг анжуман иштирокчиларини сессия спикерлари билан таништирди: Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов, Рус правослов черкови Тошкент ва Ўзбекистон митрополити Викентий, Ислом цивилизацияси маркази раҳбари Шоазим Мунавваров,  Имом Бухорий халқаро маркази директори Шорасул Зиёдов, Имом Термизий халқаро илмий-тадқиқот маркази директори Убайдулло Уватов.

http://www.youtube.com/watch?time_continue=21&v=RIGQIhl-i1U

Кузатиб боринг, хабар беришда давом этамиз.

muslim.uz

Мулоҳаза билдириш

Изоҳингизни қолдиринг!
Илтимос, бу ерга исмингизни киритинг