Москва жомеъ масжидида ўғирлик содир этган шахс қўлга олинди

0
682

Москвада ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимлари Тожикистон фуқаросини Москва жомеъ масжидида ўғирликда гумон қилиб қўлга олдилар, деб хабар беради “Москва” ахборот агентлиги.

Аниқлик киритилишича, ўғирлик ҳақида ариза билан хусусий қўриқлаш корхонаси ходими мурожаат қилган.

Аризачи Виползов буримида жойлашган Москва жомеъ масжидида номаълум эркак 10 минг рублга яқин маблағни яширин тарзда ўмаргани ва қочишга ҳаракат қилгани, аммо у масжид посбонлари томонидан ушлангани ҳақида хабар қилган.

Қўлга олинган шахс Тожикистондан келган, Москвада аниқ яшаш жойи бўлмаган 22 яшар йигитча бўлиб чиқди. Ишсиз мигрантнинг айби тўлиқ исботланган, ўғирланган пуллар эса олиб қўйилган.

Гумонланувчига нисбатан ўғирлик моддаси бўйича жиноий иш қўзғатилган.

Манба:sof.uz

Мулоҳаза билдириш

Изоҳингизни қолдиринг!
Илтимос, бу ерга исмингизни киритинг