Таълим муассасаларида диний-маърифий суҳбатлар йўлга қўйилди

0
2929

Эртанги кунимиз эгалари бўлмиш – ёш авлодни соғлом эътиқод ва қатъиятли фикр эгалари этиб тарбиялаш, уларнинг дунёвий билимлари билан бир қаторда диний билимларини тўғри шакллантириб бориш бугун ҳар қачонгидан ҳам долзарб вазифага айланган. Чунки ҳозирги глобаллашув ҳамда ҳамда эътиқод ниқоби остидаги қарама-қаршиликларга тўла мураккаб давр кишини огоҳ ва маънан етук бўлишга ундайди. Бу борадаги тарғибот тадбирларида Тошкент шаҳрида фаолият юритаётган имом-хатиблар ҳам фаол иштирок этмоқдалар. Бошланган янги ўқув йилидан бошлаб Тошкент шаҳридаги барча таълим муассасалари: умумий ўрта таълим мактаблари, ўрта-махсус касб-ҳунар таълим муассасаларида имом-хатибларимиз ҳар ойда “Жаҳолатга қарши маърифат” шиори остида диний-маърифий мавзуларда учрашувлар ўтказадилар.

Ушбу учрашувлардан кўзланган асосий мақсад ўқувчи ёшларга мусаффо исломни етказиш, дунёдаги ягона нажот илму-маърифатнинг инсониятга зарурати, ёшларни турли ёт ғоялар таъсиридан ҳимоя қилиш, “оммавий маданият” кўринишидаги миллий ўзлигимиз, турмуш ва ҳаёт тарзимизга мутлақо зид бўлган кийиниш ва хулқ-атвор кўринишларидан қайтариш, ёшларга қаратилган турли таҳдидлар, диний ақидапарастликка йўналтирилган таълимотларидан огоҳ этишдир.

ЎМИ Тошкент шаҳар вакиллиги Матбуот хизмати

 

Мулоҳаза билдириш

Изоҳингизни қолдиринг!
Илтимос, бу ерга исмингизни киритинг