Рамзан Қодиров Суриядаги “Уммавийлар” масжидини тиклаш учун 14 миллион доллар миқдорида маблағ ажратди

0
373

Ҳалабдаги асосий масжид 2013 йилда террорчилар томонидан вайрон қилинган эди. Мазкур масжидни тиклаш мақсадида Аҳмад Қодиров фонди томонидан 14 миллион доллар маблағ ўтказиб берилди. Бу ҳақда Алеппо муфтийси Маҳмуд Акемга таяниб, ТАСС хабар бермоқда.

Муфтий масжид тикланиши учун пуллар Чеченистон раҳбар Рамзан Қодиров томонидан берилганини айтиб ўтди. “Рамзан Қодиров бизга ёрдам қўлини чўзди, биз учун оғир бўлган ана шу вақтда у ёрдам беришни истади. У террор билан курашмоқда. Қодиров билан фикрларимиз бир хил. Ва мен унинг Сурия халқига нисбатан қандай муносабатда бўлаётганини кўриб турибман”, – дейди муфтий Маҳмуд Акем.

Тахминий маълумотларга қараганда, Ҳалабдаги масжиднинг тикланишига икки йил кетиши мумкин.

Мулоҳаза билдириш

Изоҳингизни қолдиринг!
Илтимос, бу ерга исмингизни киритинг