Демак бунақа ҳолда уҳлаш мумкин эмасми?

0
215

Савол:
Ассалому алайкум! Саволларимга тез жавоб олватганимдан минатдорман ! Битта жавобда Қуръону каримни ётган ҳолда эwитиб булмайди дб ёзибсила, ман эса болларимни уҳлатватганимда Ясин сурасину, ё Бақара (ва боwқалар) сурасини қуйиб қуйиб уҳлатаман, ва wу ҳолда базида узим ҳам уҳлаб қоламан. Демак бунақа ҳолда уҳлаш мумкин эмасми? Боллани ёwлигидан қулогига кирсин дегандим.

Жавоб:
Ва алайкум ассалом! Биз айтганимиз ёши катталарга тегишли. Ёш болалар кўп ҳукмларда фарқ қилади. Уларга бўлса, дуруст. Улар балоғатга етмаган бўлсалар, ҳатто Қуръони каримни таҳоратсиз ҳолда ушлаб, ёдлашлари ҳам мумкин. Болаларни ухлатишда имкони борлар ўзлари тиловат қилсалар, янада яхши. Имкони йўқ кишилар мп3 аудио қироат қўйиб қўйсалар ҳам дуруст. Аллоҳ фарзандларимиздан Қурро ва ҳофизлар чиқарсин! Омийн!

ЎМИ фатво ҳайъати.

Мулоҳаза билдириш

Изоҳингизни қолдиринг!
Илтимос, бу ерга исмингизни киритинг