Сами Юсуф Қирғизистонга яна ташриф буюради

0
805

Британиялик машҳур саловот, нашидлар, ҳамд ва наътлар куйчиси Сами Юсуф яна бир бор Қирғизистонга ташриф буюради. Бу ҳақда GAMMA MEDIA халқаро маркази вакилларидан бири Эрназар Таштонбоев ўзининг Фейсбук ижтимоий тармоғидаги саҳифасида маълум қилган. Унинг хабарига кўра, Қирғизистоннинг гўзал табиати Сами Юсуфга ёқиб қолган ва Август ойида мазкур давлатга бир ойга ташриф буюриши режалаштирилган.

“Машҳур ижрочи Қирғизистон халқи билан яқиндан танишиш мақсадида ташриф буюради, юртимиздаги тарихий обидаларда бўлади, қирғиз миллий мусиқа асбоблари ёрдамида куйлар ёзади ҳамда 4 та клип суратга туширади”, деб ёзади  Эрназар Таштонбоев.

Қайд этиш керак, Сами Юсуф 30 июнь куни Бишкек шаҳрида ўз ижодий дастури билан бўлган эди. Ва бу дастур унинг Марказий Осиёдаги биринчи ижодий дастури эди.

P.S. Сами Юсуф 1980 йилда Теҳронда асли озарбайжонлик оилада дунёга келган. Уч ёшида  оиласи билан Буюк Британияга кўчиб ўтишган.
2003 йилда “Al-Mu’allim” номли ўзининг биринчи саловот, ҳамдлардан иборат албомини тақдим этгач, омма эътиборига тушди. 2005 йилда  “My Ummah” номли иккинчи албомини тақдим этди. Дастлабки икки албом жаҳон бўйлаб 1.5 миллион нусхада сотилди.
Сами Юсуф дунёнинг кўплаб мамлакатларитда ижодий сафарларда бўлган. Унинг энг йирик дастури 2007 йилда Стамбулда 200 000 кишига намойиш этилган. 

 

Мулоҳаза билдириш

Изоҳингизни қолдиринг!
Илтимос, бу ерга исмингизни киритинг