Имом-хатиблар Европа бўйлаб мусаффо исломни тарғиб этадилар

0
729

Германия пойтахти Берлиндан “Мусулмонлар террорга қарши” номли кўчма ҳаракат (марш) бошланди. Ҳаракатдан кўзланган мақсад Европа жамоатчилигига исломда террорчиликнинг барча кўринишлшари кескин қораланиши, ислом фақат тинчлик, эзгулик, покликка тарғиб этишини кўрсатиб беришдир. 14 июлга қадар давом этиши кўзда тутилган мазкур акцияда 60 нафар имом-хатиб автобусда Европанинг турли шаҳарларида, шу жумладан террорчилик ҳаракатлари содир этилган Лондон, Брюссел, Париж, Ниццада бўлишади.

Лойиҳа ташаббускори Францияда фаолият кўрсатувчи тунислик имом-хатиб, анъанавий исломнинг мустаҳкам ҳимоячиси Ҳасан Шалгумидир. Ҳаракат иштирокчилари Берлинда ўтган йилнинг декабр ойида террорчи пиёдалар йўлакчасига юк машинаси билан ҳужум қилган жойида бўлдилар. Ҳужум оқибатида 12 киши ҳалок бўлган эди.

“Бундай ҳаракатларнимнг исломга, динга ҳеч қандай алоқаси йўқ. Булар жаҳондаги буюк динни масҳараламоқчи бўлган ваҳший, террорчи, газандалардир”, дейди ҳаракат иштирокчиси, Берлиндаги “Доруссалом” жоме масжиди имом-хатиби Муҳаммад Тоҳа Сабрий.

 

Мулоҳаза билдириш

Изоҳингизни қолдиринг!
Илтимос, бу ерга исмингизни киритинг