БМТ Бош котиби: “Кундалик хаёт миллионлаб Сурияликлар учун хавфли ва умидсиз”

0
427

Кундалик хаёт миллионлаб Сурияликлар учун хавфли ва умидсиз. Тинч ахоли кунда харбий харакатлар қурбонига айланишаяпти, нобуд бўлишмоқда, жароҳатлар олишмоқда, ўз уйларини тарк этишмоқда.

БМТ Радиоси хабар беришича, БМТ Бош котиби Антониу Гутерришнинг Суриядаги гуманитар ахвол мавзудаги расмий баёнатида шу тўғрисида гап юритилган.
БМТ раҳбари тинч ахоли зўравонликдан қочиб беркинадиган мактаб ва касалхоналар каби объектлар хамон харбийларни нишони бўлиб қолаятганлиги эслатиб ўтди.
Антониу Гутерриш қамалга тушган худудларда, хусусан Раккадаги, тинч аҳолининг холидан безовталигини билдирди. Буларнинг кўпчилиги йиллар давомида гуманитар ва тиббий ёрдамдам махрум.
Бош котиб можаро томонларини тинч аҳолини зўравонликдан, фуқаролик инфратузилмани эса вайрон қилинишдан асраш учун барча чораларни кўришга чақирди.

Мулоҳаза билдириш

Изоҳингизни қолдиринг!
Илтимос, бу ерга исмингизни киритинг