Йиғилишда Ҳайит байрамига тайёргарлик ишлари муҳокама қилинди

0
569

Жорий йилнинг 21-июнь куни Тошкент шаҳридаги “Шайх Зайниддин” жоме масжидида Тошкент шаҳар имом-хатибларининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди. Тадбирда Ўзбекистон мусулмонлари идораси Масжидлар бўлими бошлиғи М.Қаюмов, Тошкент шаҳар ҳокими ўринбосари Ш.Турдиқулов иштирок этди.

Йиғилишга раислик қилган Ўзбекистон мусулмонлари идораси Тошкент шаҳар вакили Анвар қори Турсунов имом-хатибларни яқинлашиб келаётган Рамазон ҳайити байрами билан муборакбод этиб, Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Рамазон ҳайитини нишонлаш тўғрисида”ги Қарорини ўқиб эшиттирди. Мазкур Қарор ижроси юзасидан Рамазон ҳайитини юртимизда кўтаринки руҳда ўтказиш, юртдошларимизни  саҳоват, меҳр-мурувват каби эзгу фазилатларга тарғиб этиб, кишилар кўнглига байрам хурсандчилигини етказишда имом-хатибларнинг масъулиятли вазифаларини тушунтириб ўтилди.

Йиғилиш сўнггида яқинлашиб келаётган Рамазон ҳайити намозини юқори савияда ўтказиш юзасидан масжидларнинг ташкилий тайёргарлигини янада ошириш, хавфсизлик чораларига қатъий амал қилиш юзасидан бир қанча қарорлар қабул қилинди.

ЎМИ Тошкент шаҳар вакиллиги Матбуот хизмати

Мулоҳаза билдириш

Изоҳингизни қолдиринг!
Илтимос, бу ерга исмингизни киритинг