Тошкент шаҳридаги 8 Июнь куни якунига етказиладиган Қуръони Карим хатмоналари

0
3703

Рамазон кечаларида дунё масжидлари қаторида юртимиз масжидларида ҳам ўтказилаётган Хатми Қуръон таровиҳларида юртдошларимиз Аллоҳ таолонинг буюк Каломига муҳаббат ила соме бўлиб бормоқдалар. Яқиндагина қаршилаганимиз Рамазон ойининг мағфират даҳаси, 12 кунларига ҳам кирдик. Эртага 8 Июнь санасида Тошкент шаҳридаги қуйидаги жоме масжидларда Қуръони Карим хатмонаси яъни, Каломуллоҳнинг сўнгги суралари ўқилиб, чин ихлос ила дуолар қилинади:

1. “Ҳазрати имом” жоме масжиди. (Манзил: Манзил: Олмазор тумани, Қорасарой кўча, 49-уй. Телефон: +998 71 240 00 23.)

Масжид имом-хатиби – Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов ҳазратлари.

Қорилар: Қурбонов Исмоилжон, Алимов Аҳмадхон, Камолов Абдулбасир

2. “Махкам ота” жоме масжиди. (Манзил: Учтепа тумани, Байроқ-Дурбек кўча, 14а-уй.  Тел.:+998 71 247 97 29)

Масжид имом-хатиби – Йўлдошев Муҳаммадбобур.

Қорилар: Абдурахмонов Абдукодир,  Ғозиев Дилшод

3. “Кўкча Оқтепа” жоме масжиди.

(Манзил: Учтепа тумани, Шула кўчаси,12-уй.  Тел.:+998 71 271 44 98.) Масжид имом-хатиби – Суннатов Муҳаммадшариф.

Қорилар: Валиев Абубакр,  Хасанов Файзуллоҳ

ЎМИ Тошкент шаҳар вакиллиги Матбуот хизмати

Мулоҳаза билдириш

Изоҳингизни қолдиринг!
Илтимос, бу ерга исмингизни киритинг