Табассум

0
230

Топганини улашган – саҳий, табассумини улашган саъдийдир

 “Эй, имон келтирганлар! Рукуъ қилингиз, сажда қилингиз ва Раббингизга ибодат қилиб эзгу иш қилингиз – шоядки, нажот топсангиз!” (Ҳаж сураси 77 оят).

Мусулмон киши ушбу ояти карима мазмунидан келиб чиқиб ўзгаларга яхшилик қилишга астойдил ҳаракат қилади. Чунки, у яхшилик йўлида қўйилган ҳар-бир қадам учун Аллоҳ таолодан улуғ ажрлар бўлишига қатъий ишонади. Шундай яхшиликлардан энг енгили ва атрофимиздаги инсонларга тез таъсир кўрсатадигани – бу табассумдир.

Табассум ибодат ҳисобланади. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам Абу Зарр розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадиси шарифда: “Биродаринг юзига қараб қилган табассуминг садақадир” деб марҳамат қилганлар. Бугунги кунда инсон табассумининг 19 хили аниқланган. Улар икки турга: “ижтимоий” ва “асл” табассумларга бўлинади. “Асл” табассум деганда “чин юракдан” табассум қилишга айтилади. У юздаги 53 мускулни ишга солади. “Ижтимоий”, бошқача айтганда, “хушмуомалалик учун” табассум қилиш эса фақат 5 мускулни ишга туширади. Умуман, киши табассум қилганда юздаги 17 мускул ишга ишлайди. Табассум киши юзи учун ажойиб бадантарбия ҳисобланади. У инсон жисми ва ақлига фойда беради, қон босимини ошишидан ва юрак хасталикларидан ҳимоя қилади ҳамда инсонда ўзига ишончни ҳосил қилади.

Табассум юз мускулларининг холати билан хамоханг тарзда ишлайдиган мия фаолиятининг ижобий холатини кучайтириши билан бирга, атрофдагиларнинг рухиятига хам ўз таъсирини ўтказади. Масалан сизга караб самимий жилмайиб турган одамга нисбатан сиз хам табассум билан мулоқатга киришиб кетганингизни ўзингиз хам билмай коласиз. Ёки чин юракдан берилиб кулаётган кишини кўрган одам, гарчи гап нима хақида кетаётганини билмаса хам, унга қўшилиб кулиб кўяди.

Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам саҳобаи киромларга доим табассум билан қарардилар. У зот соллаллоҳу алайҳи васаллам табассум қилганларида муборак тишларидан деворга нур тушарди. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам ўрни келганида тишларининг оқи кўринар даражада табассум қилганлар. Қаҳқаҳа отиб асло кулмаганлар. “Агар сизлар мен билганимни билганларингизда, оз кулар ва кўп йиғлар эдиларингиз” деб марҳамат қиладилар.

Доктор Оиз Қараний: Ғамларнинг кўплиги қовоқ солиш учун мантиқий сабаб эмас. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам инсонлар орасида ғами энг кўп киши эдилар. Лекин у зот инсонларнинг сертабассуми эдилар, – деган.

Кишининг ўзидан бошқаларга эшитилидаган кулгиси қаҳқаҳа дейилади. Бунда у атайин ёки беихтиёр куладими, тиши кўринадими ёки йўқми, фарқи йўқ. Қиқирлаб кулиш араб тилида “зиҳкун” (“зоҳкун” ёки “зоҳикун”) дейилади. Кишининг фақат ўзи эшитадиган даражадаги кулгиси қиқирлаб кулишдир. Мийиғида жилмайиш, оҳиста кулиш табассум бўлиб, мана шу кулги мўминнинг сифатидир.

Н.Ғофурова

“Хадичаи Кубро” аёл-қизлар ўрта махсус ислом билим юрти мударрисаси/muxlis.uz 

Мулоҳаза билдириш

Изоҳингизни қолдиринг!
Илтимос, бу ерга исмингизни киритинг