Кўз ўткир бўлиши учун 4 қоида

0
698

Гарвард университети олимлари қандай қилиб умрнинг охиригача кўриш қобилиятини бир хил сақлаб қолиш мумкинлигини аниқлашди. Бунинг учун бор-йўғи 4та қоидага амал қилиш керак.Биринчидан, тўғри овқатланиш керак. Кўз учун сабзи ва черника фойдали. Кун давомида 3-4 дона сабзи ейиш ва 1 литрга яқин чернига шарбати ичиб туриш керак.Иккинчидан, кўзни машқ қилдириш зарур. Энг осон машқ: узоққа тикилиб туриб, кўзни яқиндаги буюмга қаратиш керак.Учинчидан, иш вақтида кўзларга 5 дақиқа дам бериб туриш керак. Бир нуқтага кўп вақт тикилиб туриш кўзни тез чарчатади.Тўртинчи қоида эса соғлом уйқудир. Уйқунинг бузилиши иммун тизимини заифлаштириб, бошқа аъзоларнинг, шу билан бирга кўзнинг ҳам иш фаолиятига салбий таъсир кўрсатади.

Манба:maslahatim.uz

Мулоҳаза билдириш

Изоҳингизни қолдиринг!
Илтимос, бу ерга исмингизни киритинг